«Интер» Модрич ватандоши Якировични таркибига қўшиб олди

Хорватиялик 18 ёшли ҳимоячи Леон Якирович Загребнинг «Динамо» клубидан Италия чемпионатига кўчиб ўтди. Иқтидорли футболчи энди Миланнинг «Интер» жамоаси сафида тўп суради, бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якирович «нерадзуррилар» билан 2030 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартномага имзо чекди. Transfermarkt маълумотларига кўра, битим қиймати 2,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Янги футболчи дастлаб «Интер»нинг ёшлар жамоасида ўйнайди.
«Интер» А Сериянинг жорий мавсумида пешқадамликни ушлаб турибди. 22 турдан сўнг Милан клуби 52 очко жамғарган ва энг яқин таъқибчисини беш очкога ортда қолдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг