date

«Лилл» мағлубиятидан кейин Жируга трибуналардан ҳуштак янгради

«Лилл» мағлубиятидан кейин Жируга трибуналардан ҳуштак янгради

Француз ҳужумчиси Оливье Жиру учун осон кунлар эмас: унинг «Лилл» жамоаси «Страсбург»га 1:4 ҳисобида ютқазди. Учрашувдан кейин «доглар» мухлислари трибунадан ҳуштак чалиб, жамоанинг муваффақиятсиз ўйинига норозилигини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Вазиятдан сўнг Жиру сўз олиб, клуб атрофидаги барчани бирлашишга чақирди. «Раҳбарият, футболчилар ва мухлислар — ҳамма жипслашиши керак. Фақат биргаликда ҳаракат қилсаккина бу оғир палладан чиқиб кетамиз», — дея ҳужумчининг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Жиру аввалроқ Лондоннинг «Арсенал»и ва Италиянинг «Милан»и сафида ҳам тўп сурган. Ҳозир эса «Лилл» Франция чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Лилл» мағлубиятидан кейин Жируга трибуналардан ҳуштак янгради