date

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан муносабат билдирди

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан муносабат билдирди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» етакчисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинини ҳам ютди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққанӣ ҳақидаги хабарни репост қилди. Криштиану постга икки эмодзи — олов ва қарсак — қўшди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси бўйича 2027 йил ўрталаригча клуб футболчиси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан муносабат билдирди