date

Роналду Жоржинани туғилган куни билан табриклади

Роналду Жоржинани туғилган куни билан табриклади

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда севгилиси Жоржина Родригесни туғилган куни билан қутлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчи у билан тушган сурат остида: «Туғилган кунинг муборак, ҳаётимдаги аёл!» дея ёзиб қолдирди.

Сешанба куни Жоржина 32 ёшга тўлди. Роналду эса 5-февраль куни 41 ёшни қарши олади. Португалиялик юлдуз ҳозир ҳам аъло жисмоний ҳолатда: у фаолияти давомида 960 та гол урди ва тўхташ ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Наср» «Ал-Таавун» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду Жоржинани туғилган куни билан табриклади