«Атлетико» «Бавария» ярим ҳимоячисини тезроқ олиб келмоқчи

Диего Симеоне жамоасида кадрлар муаммоси юзага келган, шунинг учун «Атлетико» қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунларини фаол ўтказишни режалаштирмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, мадридликлар «Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка бўйича музокараларни жадаллаштирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Горецканинг Мюнхен клуби билан шартномаси ёзгача мўлжалланган ва мавсум якунида у эркин агентга айланиши мумкин. «Бавария» ҳозир футболчини 20 миллион евроқа баҳоламоқда, «Атлетико» эса шартнома муддати тугаётганини инобатга олиб, бу нархни ошириб юборилган деб ҳисобламоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Леон Горецка барча мусобақаларда 28 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг