date

Икер Касиллас Реал Мадрид бошқарувига Хаби Алонсони лойиқ кўрмоқда

Iker Casillas Real Madrid boshqaruviga Xabi Alonsoni loyiq ko‘rmoqda

Реал Мадрид жамоасининг келаси мавсумдаги мураббийи ким бўлиши борасидаги баҳслар қизғин давом этмоқда. ОАВда Хосе Моуриню номзоди асосий даъвогар сифатида тилга олинаётган бўлса-да, клуб афсонаси Икер Касиллас бу борада ўзининг кутилмаган танловини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Барселонада бўлиб ўтган тадбирда Икер Касиллас Моуринюнинг қайтиши ҳақидаги саволларни четлаб ўтиб, ўзининг фаворитини очиқлади. Унинг сўзларига кўра, Баер Леверкусен жамоасида ўзини кўрсатган Хаби Алонсо Реал Мадрид учун “мукаммал мураббий” ҳисобланади.

Касиллас собиқ жамоадоши бўлган Хаби Алонсонинг ўйин тизими ва тактик ёндашувини юқори баҳолади. Унинг фикрича, айнан Алонсо жамоани янги босқичга олиб чиқишга қодир мутахассисдир.

Шу билан бирга, Реал Мадрид ички муҳитида мураббийлар штаби билан боғлиқ муаммолар ҳамон долзарб. Винисиус Жуниор ва Феде Вальверде каби етакчи футболчиларнинг аввалги мураббийлик услубларига нисбатан танқидий қарашлари жамоа ичидаги келишмовчиликларни янада кучайтирган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икер Касиллас Реал Мадрид бошқарувига Хаби Алонсони лойиқ кўрмоқда