date

Сан-Франциско кўчмас мулк бозорида ғайритабиий ўсиш кузатилмоқда

San-Fransisko ko‘chmas mulk bozorida g‘ayritabiiy o‘sish kuzatilmoqda

Сан-Франциско кўчмас мулк бозори ўзининг қимматлиги билан доим ажралиб турган бўлса-да, ҳозирги рекорд даражадаги савдолар барча тасаввурлардан ошиб кетди. Масалан, Ков Ҳоллов мавзесидаги уй 7,95 миллион долларга баҳоланган бўлса-да, якунда 15 миллион долларга сотилди. Сотувчилар 2020-йилда 7,8 миллион долларга харид қилган мулкини беш йилга етмай икки баробар қимматроққа пуллашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Бозордаги бу ҳолат фақат ўта қимматбаҳо уйлар билан чекланиб қолмаяпти. Пресидио Ҳеигҳтс ҳудудидаги 4,4 миллион долларга баҳоланган уй бир ҳафта ичида 8,2 миллион долларга сотилган бўлса, Бернал Ҳеигҳтс мавзесидаги уй ҳам белгиланган нархдан 1 миллион доллар қимматроққа харидор топди. Редфин маълумотларига кўра, Сан-Францискода ҳашаматли уйлар савдоси йилига 22 фоизга ўсган ва улар ўртача 12 кун ичида сотилмоқда.

Бундай кескин ўзгаришларнинг асосий сабаби шаҳар технологик иқтисодиётининг ривожланиши билан боғлиқ. OpenAI ва Anthropic каби сунъий интеллект соҳасидаги гигант компаниялар ходимлари ўз акцияларини иккиламчи бозорда сотиш орқали катта маблағга эга бўлишди. Бу ликвидлик тўғридан-тўғри кўчмас мулк бозорига йўналтирилмоқда.

Келажакда SpaceX, OpenAI ва Anthropic каби компанияларнинг ИПОга чиқиши вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин. Юзлаб миллиард долларлик қийматга эга компанияларда ишловчи минглаб ходимлар ўз акцияларини нақд пулга айлантиргач, ҳозирги нархлар оддий ҳолатдек кўриниб қолиши эҳтимоли юқори.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Сан-Франциско кўчмас мулк бозорида ғайритабиий ўсиш кузатилмоқда