Канчельскис: Россия билан ҳозирча ҳеч ким ўйнашни истамаяпти

Аввал футболчи бўлган Андрей Канчельскис Россия терма жамоасининг яқин келажаги ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, яқин вақт ичида россияликларнинг Европа терма жамоалари билан майдонга тушиши қийин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Ҳозирча ҳеч ким Россия терма жамоасига қарши ўйнашни хоҳламаяпти. 2026 йилда ҳам россияликлар европаликлар билан учрашиши эҳтимолдан йироқ. Шунга қарамай, РФУ бошқа федерациялар билан музокараларни давом эттириши керак”, — дея Канчельскиснинг сўзларини Metaratings келтиради.
Шу билан бирга, Канчельскис ўртоқлик ўйинлари масаласида фақат терма жамоалар доирасида чекланиб қолмасликни ҳам таклиф қилди. “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчисига кўра, Россия терма жамоаси Лотин Америкасидаги кучли клублардан бирига қарши ҳам ўйнаб кўриши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА ва ФИФА томонидан РФУга нисбатан жорий қилинган санкциялар қарийб тўрт йилдан бери амалда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!