RB «Лейпциг» «Санкт-Паули» билан дуранг ўйнаб, ғалабани бой берди

Германия Бундеслигасининг 19-турида «Санкт-Паули» ўз майдонида «RB Лейпциг»ни қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар беллашувни фаол бошлади: 8-дақиқада Ксавер Шлагернинг зарбаси устунга тегиб қайтди. Биринчи бўлимда «Санкт-Паули» ҳам бир неча бор жавоб қайтарди, бироқ Рики-Жейд Жонс вазиятдан фойдалана олмади, бўлим охирида эса Антони Нусанинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
66-дақиқада «Лейпциг» босими натижа берди: бурчак зарбасидан кейин ҳужум давом этди ва Ян Диоманд рикошет ёрдамида ҳисобни очди — 0:1. Аммо ўйин сўнгида мезбонлар пенальти ишлади: қўшиб берилган дақиқаларда Давид Раум жарима майдонида Мартайн Карсга қўполлик қилди. 11 метрли нуқтадан Карс аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Дурангдан сўнг «буқалар» турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди, «Санкт-Паули» эса қуйи поғоналарда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!