Россияда космик дизайнли Чанган Уни-Т кроссовери йиғилади

1 дақиқа ўқиш393
Россияда космик дизайнли Чанган Уни-Т кроссовери йиғилади

Россиянинг Калининград шаҳридаги "Автотор" заводи Чанган брендининг Уни-Т кроссоверини йиғиш учун рухсатнома олди. Ушбу ҳужжат 2027 йилнинг апрелига қадар амал қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Россияда ишлаб чиқариладиган версия Хитойдан импорт қилинадиган модель билан тўлиқ бир хил бўлади. Автомобилнинг узунлиги 4515 мм, ғилдираклар базаси эса 2710 мм ни ташкил этади.

Кроссовер капоти остида 167 от кучига эга 1,5 литрли бензинли турбо двигатель ўрнатилган. Двигатель Евро-5 экологик стандартига жавоб беради ва 92-маркали бензинга мўлжалланган.

У 7 поғонали робот узатмалар қутиси билан бирга ишлайди.

Маҳаллийлаштирилган версиянинг базавий тўпламига хавфсизлик ёстиқчалари, автоматик иқлим назорати ва шиналар босимини назорат қилиш тизими киради. Қўшимча опциялар қаторида том қисмидаги люк ҳамда иситиладиган кўзгулар мавжуд.

Ҳозирча Россияда йиғилган автомобиллар нархга қандай таъсир қилиши номаълум. Айни пайтда Хитойда ишлаб чиқарилган Чанган Уни-Т Россияда 2,24 миллиондан 3,46 миллион рублгача бўлган нархларда сотилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?