Марк Цукерберг Meta келажакда яна ходимларни қисқартиришини истисно қилмади

1 дақиқа ўқиш251
Марк Цукерберг Meta келажакда яна ходимларни қисқартиришини истисно қилмади

Meta компанияси бош директори Марк Цукерберг режалаштирилган қисқартиришларни сунъий интеллектга киритилаётган сармоялар билан изоҳлади. У келгусида яна ишдан бўшатишлар бўлиши мумкинлигини инкор этмади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

«Компанияда иккита асосий харажат маркази бор: ҳисоблаш инфратузилмаси ва ходимлар. Агар биз бир йўналишга кўпроқ маблағ киритсак, бошқа йўналишлар учун сармоя камаяди», — деди Цукерберг.

Унинг сўзларига кўра, ходимларни қисқартириш Meta жамоаларининг сунъий интеллектга йўналтирилган янги тузилмаси билан боғлиқ эмас. Барча ходимларни сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишга жалб қилиш ишдан бўшатишларга олиб келмайди.

Meta компанияси 20 май куни ходимларининг қарийб 10 фоизини ишдан бўшатишни ният қилган. Йилнинг иккинчи ярмида қўшимча қисқартиришлар режалаштирилган.

«Келгуси уч йил ичида воқеалар қандай ривожланишини олдиндан кўриш имконини берувчи сеҳрли шарим борлигини айтишни хоҳлардим. Аммо у менда йўқ», — дея таъкидлади компания раҳбари.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?