SpaceX 29 та Starlink сунъий йўлдошини коинотга учирди

"SpaceX" компанияси Флоридадан "Фалcон 9" ракета парвозини амалга ошириб, Ер орбитасига 29 та "Starlink" сунъий йўлдошини олиб чиқди. "Starlink-10.38" миссияси доирасида парвоз муваффақиятли ўтди ва барча космик аппаратлар белгиланган орбитага етказилди. Ракета поғонаси Атлантика океанидаги "ASOG" платформасига муваффақиятли қайтиб қўнди.
"SpaceX" компанияси Флорида штатидаги Канаверал бурнидан "Фалcон 9" ракетасининг навбатдаги парвозини амалга оширди. "Starlink-10.38" миссияси доирасида Ер орбитасига 29 та "Starlink" сунъий йўлдоши олиб чиқилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Парвоз муваффақиятли ўтди ва барча космик аппаратлар белгиланган орбитага етказилди. Ушбу миссияда ўзининг 31-парвозини амалга оширган "B1069" биринчи поғонасидан фойдаланилди.
Ажралишдан сўнг ракета поғонаси Атлантика океанидаги "ASOG" денгиз платформасига муваффақиятли қайтиб қўнди. Маълумот учун, "SpaceX" икки кун олдин 1,5 йиллик танаффусдан сўнг "Фалcон Ҳеавй" ўта оғир ракетасини ҳам учирган эди.































Изоҳлар 0
…