Непомнящий Макаровнинг Туркия клубларига мослигини айтди

Туркия клубларида ишлаш тажрибасига эга россиялик мураббий Валерий Непомнящий Денис Макаровнинг "Кайсериспор"га ўтиши ҳақида фикр билдирди. Ярим ҳимоячи Москванинг "Динамо"сини текинга тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Макаровнинг Туркияда ўзини кўрсатиб кетиши осон бўлмайди. Унинг фикрича, футболчининг ўйин жиҳатлари турк жамоаларига мос, аммо менталитет ва кундалик ҳаётга мослашиш масаласида саволлар бор. Непомнящийнинг сўзларини "Match TV" келтирди.
Ҳозирда "Кайсериспор" қуйи лигада қолиш учун курашмоқда: жамоа 15 очко билан 17-ўринда бормоқда. 27 ёшли Макаров эса бу мавсум барча турнирларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урди ва 1 ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг