«Байер» Мёнхенгладбахда «Боруссия» билан дуранг ўйнади

Бундеслиганинг 21-турида «Байер» сафарда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасига қарши майдонга тушди. Леверкузен клуби биринчи бўлимда дарвозага аниқ зарба бера олмаган бўлса-да, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Ҳарис Табакович хавфли зарба йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб қола олмади ва қайтган тўпни Янник Энгельхардт тўрга жойлаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди — 1:0. Танаффус арафасида, 45-дақиқада эса Алеша Гарсиянинг зарбасидан сўнг тўп Филипп Зандерга тегиб дарвозадан жой олди — автогол ва 1:1.
Иккинчи бўлим бошида «Байер» ғалабага яқин келди: Патрик Шикнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди.
Натижада ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Дурангдан сўнг «Байер» турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди, «Боруссия» эса 12-поғонада қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!