date

Гасилин: Захарян жароҳатли, рақибларига эса имконият туғилди

Гасилин: Захарян жароҳатли, рақибларига эса имконият туғилди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубида тўп сурган Алексей Гасилин “Реал Сосьедад” ярим ҳимоячиси Арсен Захаряннинг навбатдаги жароҳати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис “Match TV” эфирида жамоага янги мураббий келган бир пайтда Захаряннинг рақобатчилари ўзини кўрсатиш имконига эга бўлаётгани, Арсен эса жароҳат сабаб четда қолаётганини афсус билан таъкидлади. Унинг айтишича, клуб Еврокубоклар зонасига яқинлашаётган паллада футболчи бу жараённи майдондан ташқарида кузатишга мажбур.

Испания Ла Лигасининг 23-турида “Реал Сосьедад” “Эльче” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Россиялик ярим ҳимоячи соғлиғидаги муаммо сабаб ушбу учрашувни ўтказиб юборди.

Жорий мавсумда Захарян 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гасилин: Захарян жароҳатли, рақибларига эса имконият туғилди