date

Собиқ ЦСКА футболчиси Чаловнинг трансферига баҳо берди

Собиқ ЦСКА футболчиси Чаловнинг трансферига баҳо берди

Москванинг ЦСКА жамоасида тўп сурган Василий Иванов россиялик марказий ҳужумчи Фёдор Чаловнинг қишки трансфер ойнасида Туркиянинг "Кайсериспор" клубига ўтиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Чалов Туркияда ўзининг энг кучли жиҳатларини намойиш этиши, янги жамоа эса унга қўшимча руҳий туртки ва эмоция бериши керак. Иванов футболчи асосий таркибда ўйнашга муносиблигини исботлашни ўзи ҳам хоҳлаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, турк клуби Чаловни ПАОКдан жорий мавсум якунига қадар ижарага олди.

Ҳужумчи Греция клубида 64 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Собиқ ЦСКА футболчиси Чаловнинг трансферига баҳо берди