date

«Фенербаҳче» Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

«Фенербаҳче» Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

«Фенербаҳче» ҳужумкор яримҳимоячиси Андерсон Талиска билан янги меҳнат шартномасини имзолаганини расман эълон қилди. Бу ҳақдаги хабар клубнинг расмий манбаларда пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янги келишувга кўра, бразилиялик футболчи Истанбул жамоаси сафида 2028 йил ёзигача тўп тепади.

Талиска Туркия чемпионатида 2025 йил январидан буён ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 33 учрашувда майдонга тушиб, 19 гол ва 4 ассист қайд этди.

Туркия Суперлигасида 20 турдан кейин «Фенербаҳче» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Галатасарай»дан 6 очко ортда. 10 феврал, душанба куни Истанбул клуби «Генчлербирлиги» билан баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Фенербаҳче» Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди