date

«Интер» «Сассуоло»га қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

«Интер» «Сассуоло»га қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Италия А Сериясининг 24-тури доирасида якшанба куни кечқурун «Сассуоло» ва «Интер» ўзаро баҳс олиб боради. Миланликлар бош мураббийи Кристиан Чиву учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Майдонга илк дақиқалардан қуйидагилар тушади: Зоммер, Биссекк, Аканджи, Бастони, Димарко, Энрике, Сучич, Зелински, Мхитарян, Тюрам ва Лаутаро Мартинес.

«Сассуоло» — «Интер» учрашуви 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин тафсилотларини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.

«Интер» ҳозирда Италия чемпионатида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Милан» қўшниларидан беш очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» «Сассуоло»га қарши ўйин учун таркибни эълон қилди