date

Роберто Карлос Роналдунинг 1000 голли пойгаси ҳақида гапирди

Роберто Карлос Роналдунинг 1000 голли пойгаси ҳақида гапирди

Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Роберто Карлос 41 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду фаолияти давомида 1000 та гол уриш мақсади ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Роналду мухлислари учун Криштианунинг тарих ёзаётгани ва янги рекордлар ўрнатаётганини кўриш жуда ёқимли. 1000 та гол урган ягона футболчи — Пеле. Роналду ҳам бу рўйхатни кенгайтириши мумкин», — дея Карлоснинг сўзларини O Jogo келтирди.

Жорий мавсумда юлдуз тўпурар Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» сафида 22 учрашув ўтказиб, 18 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Шунингдек, Роналду Саудия лигаси ичидаги трансфер қарорларидан норози бўлгани сабаб «Ал-Наср»нинг сўнгги ўйинларида майдонга тушмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роберто Карлос Роналдунинг 1000 голли пойгаси ҳақида гапирди