Уваров Россияга УЕФА доирасида эҳтимолий рақибни айтди

Собиқ СССР терма жамоаси дарвозабони Александр Уваров Россия ва Исроил терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши мумкинлигини таъкидлади. Ҳозирда Уваров Тел-Авивнинг «Маккаби» клуби ўсмирлар жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг фикрича, бундай ўйин учун жиддий тўсиқлар йўқ: Россия томони ташаббус кўрсатса, 2026 йилда Россия – Исроил баҳсини кўриш мумкин. Уваровнинг сўзларини Metaratings келтирди.
Шунингдек, Уваров Россия ва Исроил футбол федерациялари ўртасидаги муносабатлар яхши эканини қайд этди.
Маълумки, санкциялар шароитида Россия терма жамоаси ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Март ойидаги йиғин учун рақиблар ҳали эълон қилинмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг