date

«Бавария» ёзги трансферларда эҳтиёткор йўлни танлади

«Бавария» ёзги трансферларда эҳтиёткор йўлни танлади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзги трансферлар бўйича ёндашувини белгилаб олди. The Touchline хабарига кўра, жамоа таваккали паст, аммо қайтими юқори бўлиши мумкин бўлган футболчиларга эътибор қаратмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб бир нечта ёш ижрочиларни сафига қўшишни кўзламоқда: улар ё дарҳол асосий таркибда ўйнашга тайёр бўлади, ё эса келажакда сотув орқали фойда келтириши мумкин.

Умуман олганда, бу мавсум «Бавария» катта юлдузлар ортидан қувишни режалаштирмаётганга ўхшайди. Бунга зарурат борми, деган савол ҳам ўртада.

«Бавария» ҳозир Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда ва аста-секин Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг март ойидаги ўйинларига ҳозирликни кучайтиряпти. Рақиб эса қиш якунида аниқланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» ёзги трансферларда эҳтиёткор йўлни танлади