date

Антонин Паненка услубидаги пеналти ҳурматсизлик эмаслигини айтди

Антонин Паненка услубидаги пеналти ҳурматсизлик эмаслигини айтди

Чех афсонаси Антонин Паненка “паненка” услубида тепилган пеналти рақибни камситиш деган фикрга қўшилмаслигини билдирди. У ўзининг машҳур зарбасини 1976 йилги Европа чемпионати финалида амалга оширганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Паненка Cadena SER радиосининг El Larguero дастурида ўша пайтдаги қарорини изоҳлаб, асосий нияти рақиб устидан кулиш эмас, гол уриш бўлганини таъкидлади. “Финалда сен рақибни масхара қилиш ҳақида эмас, қандай қилиб гол уриш ҳақида ўйлайсан. Мен футболни севаман ва ҳеч ким устидан кулишни хоҳламаганман. Ўша вазиятда энг ишончли йўл шу деб ҳисоблаганман”, деди у.

Шунингдек, аввалроқ Паненка Африка миллатлар кубоги финалида Браим Диас нега “паненка” билан гол ура олмагани борасида ҳам ўз қарашларини билдириб ўтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Антонин Паненка услубидаги пеналти ҳурматсизлик эмаслигини айтди