«Бавария» ёзги трансферларда эҳтиёткор йўлни танлади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзги трансферлар бўйича йўналишини белгилаб олди. The Touchline хабарига кўра, немис гиганти хавфи паст, аммо катта фойда келтириш салоҳиятига эга футболчиларга эътибор қаратмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бавария» бир нечта ёш ижрочиларни таркибга қўшишни кўзламоқда: улар дарҳол асосий жамоада ўйнаб бера олиши ёки кейинчалик сотувдан клубга даромад келтириши керак.
Шу маънода, бу мавсумда «Бавария» катта юлдузларни олиб келишга шошилмаётгани англашилади. Бу қарор жамоа натижаларини инобатга олганда ўзини оқлайдими — жавобини вақт кўрсатади.
Ҳозирда «Бавария» Германия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва аста-секин Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг март ойидаги учрашувларига тайёргарликни кучайтирмоқда. Рақиб эса қиш якунида аниқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!