date

Паненка «паненка» услубидаги пенальти ҳурматсизлик эмаслигини айтди

Паненка «паненка» услубидаги пенальти ҳурматсизлик эмаслигини айтди

Афсонавий футболчи Антонин Паненка «паненка» услубида тепиш рақибни менсимаслик, деган фикрга қўшилмаслигини билдирди. У бу усулни 1976 йилги Европа чемпионати финалида қўллаб, тарихда қолган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Паненканинг таъкидлашича, у ўша вазиятда ҳеч ким устидан кулишни эмас, гол уриш эҳтимоли энг юқори бўлган йўлни танлаган. «Бундай зарба ҳурматсизликми? Мен бунга қўшилмайман. Финалда сен рақибни масхара қилиш ҳақида ўйламайсан. Мен футболни яхши кўраман ва ҳеч ким устидан кулishni хоҳламаганман. Мен учун бу гол уришнинг энг яхши йўли эди», — деди у Cadena SER радиосидаги El Larguero дастурида.

Шунингдек, Паненка аввалроқ нега унингча Браҳим Диас Африка кубоги финалида «паненка» услубида гол ура олмагани ҳақида ҳам изоҳ берганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Паненка «паненка» услубидаги пенальти ҳурматсизлик эмаслигини айтди