Мануэль Нойер Германия терма жамоасига қайтмаслигини айтди

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия терма жамоасига эҳтимолий қайтиши ҳақидаги саволларга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
ЖЧҲ арафасида немислар дарвозабонлар масаласида муаммоларга дуч келаётгани фонида, матбуотда бир неча ойдан бери тез орада 40 ёшга тўладиган Нойернинг бундесжамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тинмаяпти.
Чоршанба куни «Бавария» Германия Кубоги чорак финалида «RB Лейпциг»ни 4:0 ҳисобида енгди. Ўйин тугагач, журналистлар Нойердан терма жамоадан кетиши якуний қарорми, деб сўрашди. «Ҳа», — дея қисқа жавоб қайтарди Мюнхен клуби сардори.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер 2024 йилда Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг