date

Кейн «Бавария»нинг требл олиш имконини баҳолади

Кейн «Бавария»нинг требл олиш имконини баҳолади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн жорий мавсум якунида треблни қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кейннинг айтишича, бундай натижа реал, бироқ клуб ҳали мақсадга етиб келмаган. У жамоа ҳеч қачон ўзини ортиқча эркалатмаслигини, ҳозирча барча мусобақаларда кураш давом этаётганини таъкидлади. Ҳужумчига кўра, жамоанинг ўйини ва клуб ичидаги муҳит требл учун умид беради, аммо бунинг учун омад ҳам, вазиятларнинг фойдали томонга оғиши ҳам зарур. Шунингдек, барқарор натижаларни ушлаб туриш ва жароҳатлардан қочиш муҳим. «Биз эса ҳозир қилаётган ишимизга эътиборни қаратишимиз керак», деди у матбуот анжуманида.

Гарри Кейн 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га 95 млн евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда форвард 34 учрашувда майдонга тушиб, 39 гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн «Бавария»нинг требл олиш имконини баҳолади