Жезуш Роналдуга дам берди ва у ўйинни ўтказиб юборади

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини тушунтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу баҳсда ҳам у рўйхатда бўлмайди.
Жезушнинг айтишича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш қарори қабул қилинган. Мураббий бунни олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин борлиги билан изоҳлади.
Мутахассис Роналдунинг бундай “ротация”си янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилди: унинг сўзларига кўра, Криштиану Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган учрашувларни аввал ҳам бир неча бор ўтказиб юборган.
Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ан-Наср» учрашуви шанба куни, 14 февралда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!