date

Жезуш Роналдуга дам берди: у яқин ўйинда қатнашмайди

Жезуш Роналдуга дам берди: у яқин ўйинда қатнашмайди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилaётган бўлса-да, айнан шу баҳсда у яна таркибда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилинган. Мураббий бу қарорни шанба куни бўладиган «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин олдидан қабул қилинганини таъкидлади.

Шунингдек, у Роналду сафардан ташқаридаги ўйинларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини, бундай ҳолат Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда аввал ҳам бир неча бор кузатилганини қўшимча қилди. Жезушнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди: у яқин ўйинда қатнашмайди