date

Винисиус Жуниор жарима майдонидаги тегинишлар бўйича етакчи

Винисиус Жуниор жарима майдонидаги тегинишлар бўйича етакчи

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Европанинг топ-5 чемпионатларида рақиб жарима майдонида тўпга энг кўп тегинган футболчи сифатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Статистика Statmuse портали эълон қилган маълумотларда қайд этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик футболчи ҳисобида 216 та тегиниш бор. Иккинчи поғонада унинг жамоадоши Килиан Мбаппе — 194 та, учинчи ўринда эса «Барселона» вакили Ламин Ямал — 187 та кўрсаткич билан қайд этилди.

Топ-10 рўйхатидан шунингдек Луис Диас («Ливерпул», 176), Эрлинг Холанн («Манчестер Сити», 151), Майкл Олисе («Бавария», 149), Лаутаро Мартинес («Интер», 141), Кенан Йилдиз («Ювентус», 135), Мохамед Салоҳ («Ливерпул», 134) ва Янкуба Минте («Брайтон», 133) ҳам жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Жуниор жарима майдонидаги тегинишлар бўйича етакчи