date

Аргентина футболи раҳбари коррупция ишида сўроққа чақирилди

Аргентина футболи раҳбари коррупция ишида сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапия ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумонланувчи сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки мансабдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов маълумотларига кўра, AFA тўлаши керак бўлган ижтимоий бадаллар бўйича давлат ғазнасида 13 миллион доллар камомад аниқланган.

Шунингдек, Тапия мулкидаги 10 гектарлик, вертолёт майдончаси бор қўрғон ҳам текширув эътиборига тушган.

Прокуратурани алоҳида масала сифатида футболчиларга берилган бонуслар ҳажми ҳам қизиқтирмоқда: бу кўрсаткич Тапиянинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан паст экани таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футболи раҳбари коррупция ишида сўроққа чақирилди