date

«Ал-Наср» бош мураббий Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи

«Ал-Наср» бош мураббий Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби бош мураббий Жорже Жезуш билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Манбаларига кўра, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клубда Жезушнинг ишидан мамнун ва келаси мавсумда ҳам у билан ишлашни хоҳламоқда. Аввалроқ мураббий ёзда Криштиану Роналду жамоани тарк этса, Жезуш ҳам кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди, бироқ юлдуз ҳужумчи яқинда клубда қолиш ниятини билдирган.

Жезуш «Ал-Наср»ни ўтган йилнинг июлидан бери бошқариб келмоқда. Ҳозирда жамоа чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббий Жезуш билан шартномани узайтирмоқчи