«Ал-Наср» бош мураббийи Жезуш билан келажакни белгилади

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби бош мураббий Жорже Жезуш билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Маҳаллий манбаларга кўра, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клубда Жезушнинг ишидан мамнун ва келаси мавсумда ҳам у билан бирга ишлашни хоҳламоқда. Аввалроқ, агар Криштиану Роналду ёзда жамоани тарк этса, Жезуш ҳам кетиши мумкинлиги ҳақида гаплар чиққанди. Бироқ юлдуз ҳужумчи яқинда «Ал-Наср»да қолиш нияти борлигини билдирган.
Жорже Жезуш «Ал-Наср»ни ўтган йил июль ойида қабул қилиб олган. Ҳозирда жамоа чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг