date

«Бавария» Фликни туғилган куни билан қутлади

«Бавария» Фликни туғилган куни билан қутлади

Ханс-Дитер Флик ҳозирда «Барселона»ни Испания Ла Лигасида «Вильярреал»га қарши уй учрашувига тайёрламоқда. Сешанба куни немис мутахассиси 61 ёшни қарши олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу муносабат билан «Бавария» ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида собиқ мураббийини табриклади. Клуб «Туғилган кунинг билан, Ханси», дея қисқа ва самимий мурожаат қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда Мюнхен жамоасини бошқарган. Унинг даврида «Бавария» икки марта Бундеслигада чемпион бўлди, Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати совринларини қўлга киритди.

«Барселона» ва «Вильярреал» учрашуви февраль ойининг сўнгги кунида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Фликни туғилган куни билан қутлади