date

Лапорта маслаҳатчиси Фликнинг «Барселона»даги ишини юқори баҳолади

Лапорта маслаҳатчиси Фликнинг «Барселона»даги ишини юқори баҳолади

«Барселона» президенти Жоан Лапортанинг маслаҳатчиси Энрик Масип бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг жамоада олиб бораётган фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Немис мутахассиси ўтган ёзда каталонияликлар бошқарувини қўлга олган. Унинг илк мавсумидаёқ клуб Испания ичидаги учта совринни қўлга киритди, жорий мавсумда эса аллақачон Суперкубокни ҳам ютишга улгурди.

Масипнинг айтишича, Флик келиши билан «Барселона» ўйин сифати бўйича янги босқичга чиқди. У мухлислар яна футболчилардан фахрланаётганини, Ламин Ямал ва бошқа юлдузлар билан ўзини бир бутун деб ҳис қилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Лапорта маслаҳатчиси клубнинг яқин келажаги борасида ҳам ижобий кайфиятда эканини яширмади.

Масип «Камп Ноу»ни янгилаш лойиҳаси клубни ортиқча хатарга қўймасдан йўлга қўйилганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бир ярим йилдан сўнг «Барселона» дунёдаги энг яхши стадионга эга бўлади.

Каталония грандида янги президентлик сайлови 15 март куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта маслаҳатчиси Фликнинг «Барселона»даги ишини юқори баҳолади