Буффон "Интер" ҳужумчиси Эспозито ҳақида юқори баҳо берди

Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон “Интер”нинг ёш ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Буффоннинг таъкидлашича, Эспозито мухлислар ва мутахассислар кутганидан ҳам ортиқ натижа кўрсатиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, агар ўзи “Интер”да бўлганида, таваккал қилиб айнан шу футболчига ишонч билдирган бўларди: Эспозито — ўзига хос, профессионаллиги ва камтарлиги билан ажралиб турадиган йигит.
Эспозито “Интер” академияси тарбияланувчиси саналади. Жорий мавсумда 20 ёшли форвард барча мусобақалар доирасида 35 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳужумчининг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригигача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг