Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга мамлакат футбол федерацияси атрофида яна бир бор коррупция билан боғлиқ можаро юзага келгани сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиқ томони, 7 ва 8-тур ўйинлари режа бўйича ўтказилади, танаффус эса айнан 9-тур тақвимига тўғри келади. Режага кўра, 9-тур баҳслари 5–8 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди, бироқ 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилмоқда.
derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқлардан қочилгани гумон қилинмоқда. Евро ҳисобида бу қарийб 12 миллионни ташкил этади. Шунингдек, федерация тузилмалари пул ювиш жараёнларига ҳам аралашган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳалар бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!