date

Goal рейтингида Чемпионлар лигаси фаворити «Арсенал» бўлиб қолди

Goal рейтингида Чемпионлар лигаси фаворити «Арсенал» бўлиб қолди

Goal портали журналистлари Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи якунларидан сўнг мусобақа фаворитлари рейтингини янгилади. Рўйхат чўққисида ҳануз Лондоннинг «Арсенал» клуби турибди, гарчи «тўпчилар» тарихида ҳозирча бу соврин ютилмаган бўлса ҳам. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Арсенал» турнирдаги энг яқин муваффақиятига 2006 йилда эришган: жамоа финалгача етиб борган, бироқ ҳал қилувчи ўйинда «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Янгиланган рейтингда иккинчи поғонани «Бавария» эгаллаган. Кучли учликка эса «Манчестер Сити» кўтарилган.

Кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланган: «Ливерпул», ПСЖ, «Барселона», «Реал», «Челси», «Атлетико», «Спортинг», «Ньюкасл», «Аталанта», «Буде-Глимт», «Тоттенҳем», «Галатасарой», «Байер».

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Чемпионлар лигаси кубоги ПСЖга насиб этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Goal рейтингида Чемпионлар лигаси фаворити «Арсенал» бўлиб қолди