Асл исм-шарифи Кассиус Клей бўлган Муҳаммад Али 1942 йилнинг 17 январь куни АҚШнинг Кентукки штати Луисвилл шаҳрида дунёга келган. У ислом динини қабул қилиб, бокс оламида Муҳаммад Али номи билан афсона бўлиб қолди.
***
Муҳаммад Али ярим оғир вазн тоифасида 1960 йилги XVII ёзги олимпия ўйинларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган. Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида уч карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Бу шарафга ҳозирча бошқа бирор бир боксчи мушарраф бўлмаган. Шунингдек, беш карра “Йил боксчиси” (1963, 1972, 1974, 1975, 1978 йилларда) ҳамда “10 йилликнинг энг яхши боксчиси” дея эътироф этилган.
***
“Олимпия руҳи” мукофоти америкалик енгил атлетикачи Оуэнснинг 1936 йилда Берлинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 4 та олтин медалга сазовор бўлганлигининг 80 йиллиги шарафига таъсис этилган. Мукофотнинг биринчи совриндори сифатида спорт, хусусан, бокс оламида ўчмас из қолдирган Муҳаммад Али танланган.
***
Муҳаммад Али собиқ иттифоққа 1978 йилда, Москва олимпиадасидан 2 йил олдин ўша даврдаги коммунистик партия вакилларининг таклифига биноан ташриф буюрган. Келган кунининг эртасигаёқ шаҳар маркази ва Қизил майдон атрофида спорт кийимида югуриб, эрталабки бадантарбия билан шуғулланганини кўрган ҳукумат аъзолари шок ҳолатига тушишган.
Боксчи мазкур ташриф давомида Ўзбекистонга ҳам келган. Ислом маданияти маркази сифатида юртимиз унда катта қизиқиш уйғотганлиги бунга сабаб бўлган. Муҳаммад Али ва унинг яқинлари “Тошкент” меҳмонхонасига жойлаштирилган. Меҳмонхона ходимларининг эслашларича, у хонага қўйилган гилосни ёқтириб қолган.
Шундан сўнг унинг номерига доим янги узилган мевалар қўйилган ва у меваларни севиб тановул қилган. Шунингдек, боксчига миллий таомимиз – палов жуда маъқул келган. Қаерга боришмасин, унга атаб чиройли дастурхонлар ёзилиб, юксак даражада кутиб олишгани сабабли Москвага қайтганида Тошкент сафаридан сўнг, 4 кг семирганини бир неча бор айтиб ўтган.
Тошкент кўчаларини айланиб юрганида бақувват йигитни кўриб қолиб, у билан боксга тушиб кетган ҳамда ўзини оддий америкалик эканлигини кўрсатган.
Самарқандга ташрифи давомида у Имом ал-Бухорий мақбарасини ва Улуғбек обсерваториясини катта қизиқиш билан томоша қилган.
***
Вьетнамда ҳарбий хизматни ўташдан бош тортгач, Муҳаммад Али бир зумда барча чемпионлик унвонларидан ажралди. Шунингдек, уч йил давомида бокс жангларида қатнашиш имкониятидан маҳрум этилди. Урушга боришдан бош тортишига сабаб унинг инсонларни ўлдиришни тақиқловчи ислом динини қабул қилганлиги эди.
***
Голливудда “Шон-шараф хиёбони” бор. У ердаги йўлакда манҳур инсонлар – юдузларнинг исми тошга ўйилиб ёзилган. 2002 йилда Муҳаммад Алининг ҳам исми шу йўлакка ёзилиши лозим эди. Муҳаммад Али битта шарт қўйди – унинг номи ерда эмас, деворга ёзилиши лозим. Сабабини сўрашганда у пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва унинг жиянининг номи йўлакда бўлиб, ҳамма босиб ўтишини хоҳламаганини айтган.
“Шон-шараф хиёбони”даги маросимлар продюсери Анна Мартинес бунга рози бўлди ва Муҳаммад Али исми бино деворига ўрнатилди. Шуниси эътиборга лойиқки, биронта ҳам буюк шахс бундай шарафга сазовор бўлмади ва эҳтимол, Муҳаммад Али юлдузининг ҳолати Голливуд тарихида ягоналигича қолади.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас