date

Юрген Клопп: “Германия термаси Нагельсманн қўл остида тикланади”

Юрген Клопп: “Германия термаси Нагельсманн қўл остида тикланади”

“Ливерпул” клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Германия терма жамоаси ўйинлари ва бош мураббий Юлиан Нагельсманн фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Мен Германия терма жамоасига ишонаман! Улар олдида катта имкониятлар бор. Юлиан — истеъдодли ва замонавий мураббий, у жамоага янги руҳ олиб кирмоқда. Бизда кучли футболчилар етарли, фақат уларнинг салоҳиятини тўғри йўналтириш керак”, — деди Клопп N-TV телеканалига берган интервьюсида.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Нагельсманннинг ёндашуви Германияни яна юқори поғонага қайтариши мумкин.
“Юлиан футболни яхши ҳис қилади, у тактик жиҳатдан жуда билимли ва ёш бўлишига қарамай, катта тажрибага эга. У терма жамоани бирлаштириб, ўйинчиларга ишонч беради. Шу билан Германия яна ғурур ва ишончни қайта тиклайди”, — деб қўшимча қилди Клопп.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси бугун, 13 октябрь куни, 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 4-турида Шимолий Ирландияга қарши баҳс олиб боради. Беллашув Белфаст шаҳрида бўлиб ўтади.

Футбол экспертлари фикрича, Нагельсманн бошчилигидаги жамоа кейинги йилларда Германия футболида янги даврни бошлаши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп: “Германия термаси Нагельсманн қўл остида тикланади”