date

Таъмирланган ҳалқа метро йўли тез кунларда фаолият бошлайди

Таъмирланган ҳалқа метро йўли тез кунларда фаолият бошлайди

Тошкент метрополитенида таъмирлаш сабабли вақтинча ёпилган “Технопарк – Қипчоқ” йўналишидаги 14 та бекатдан иборат ер усти ҳалқа йўлини 1 ноябрдан қайта ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ йўналиш 18 октябрдан очилиши белгиланган эди. Аммо қатор техник синовлар давом этаётгани боис, ишга тушириш сана икки ҳафтага кечиктирилди.

Мазкур вақт мобайнида йўл ҳолати яхшиланди, носоз шпаллар алмаштирилди, дренаж тизимлари ҳамда шагал қатлами текшириб чиқилди. Ҳозирда поездлар йўловчисиз тарзда синовдан ўтказилмоқда.

Йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида “Технопарк – Қипчоқ – Технопарк” йўналишида бепул метробуслар қатнови йўлга қўйилган. Мазкур автобуслар фақат ушбу икки бекат оралиғида қатнамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Таъмирланган ҳалқа метро йўли тез кунларда фаолият бошлайди