date

Каннаваро шогирдлари Уругвайга қарши синовга тайёр

Каннаваро шогирдлари Уругвайга қарши синовга тайёр

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойи йиғинлари доирасидаги иккинчи ўртоқлик баҳсига тайёргарликни якунлади. Бу сафар жамоа жаҳон футболида катта номга эга Уругвайга қарши майдонга тушади.

Беллашув Малайзиянинг Малакка шаҳридаги “Ханг Жебат” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 17:45 да старт олади. Ушбу ўйин нафақат янги бош мураббий Фабио Каннаваро учун муҳим синов, балки жамоа тактик синовларини амалда текшириш имконияти ҳам бўлади.

“Оқ бўрилар” учун бу учрашув жаҳон чемпионатига тайёргарлик йўлидаги навбатдаги босқич ҳисобланади. Йиғин доирасидаги илк баҳсда Ўзбекистон Кувайтни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Энди эса рақиб — икки карра жаҳон чемпиони Уругвай бўлади.

Жанубий Америка вакиллари аввалги ўйинда Доминикан Республикасини 1:0 ҳисобида енгганди. Бу ўйин ҳам ҳар икки терма учун муҳим тажриба ва янги таркиб синови сифатида баҳоланмоқда.

Каннаваро шогирдлари жаҳон грандига қарши беллашувда ўзига хос футбол намойиш этишни, янги мураббий услубини амалда синаб кўришни мақсад қилган. Мураббийлар штаби ушбу ўйин орқали жамоа имкониятларини янада аниқ баҳолашни режалаштирган.

Ўртоқлик учрашуви:
Ўзбекистон — Уругвай
Малакка, “Ханг Жебат” стадиони.
Бошланиш вақти: 17:45 (Тошкент вақти)

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Каннаваро шогирдлари Уругвайга қарши синовга тайёр