Африка қитъасида Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичининг "I" гуруҳи 10-тур баҳслари якунланди. Гана терма жамоаси Чадга қарши беллашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 5:0.
Бу натижа орқали "Қора юлдузлар" 10 та ўйинда 25 очко жамғариб, Мундиалга йўлланмани қўлга киритишди.
Шу тариқа, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар сони 21 тага етди. Улар қуйидагилар:
1. 🇺🇸 АҚШ (мезбон)
2. 🇲🇽 Мексика (мезбон)
3. 🇨🇦 Канада (мезбон)
4. 🇯🇵 Япония
5. 🇳🇿 Янги Зеландия
6. 🇮🇷 Эрон
7. 🇦🇷 Аргентина
8. 🇺🇿 Ўзбекистон (дебют)
9. 🇰🇷 Жанубий Корея
10. 🇯🇴 Иордания (дебют)
11. 🇦🇺 Австралия
12. 🇧🇷 Бразилия
13. 🇪🇨 Эквадор
14. 🇺🇾 Уругвай
15. 🇨🇴 Колумбия
16. 🇵🇾 Парагвай
17. 🇲🇦 Марокаш
18. 🇹🇳 Тунис
19. 🇪🇬 Миср
20. 🇩🇿 Жазоир
21. 🇬🇭 Гана
Гана терма жамоаси сўнгги йилларда Африкадаги етакчи футбол мамлакатларидан бири сифатида яна бир бор ўзини намоён этди. Энди "Қора юлдузлар" 2026 йилги тарихий мусобақада ҳам ўз сўзини айтишга тайёрланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!