Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак рақиби бўлган Уругвай термаси Малайзияда Доминикан Республикасига қарши ўртоқлик баҳсини ўтказди. Учрашув Куала-Лумпурдаги “Букит Жалил” стадионида бўлиб ўтди.
Беллашув жуда шиддатли ва нисбатан баробар кечди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа бир неча хавфли ҳужум уюштирган бўлса-да, ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда уругвайликлар устунликни қўлга киритиб, зарур натижага эришди.
Учрашувнинг ягона голи иккинчи бўлим ўрталарида Игнасио Лакинтана томонидан киритилди. Унинг аниқ зарбаси жамоасига ғалаба келтирди ва Уругвай термаси учун муваффақиятли синовга айланди.
Ҳалқаро ўртоқлик учрашуви
Уругвай — Доминикан Республикаси 1:0
Гол: Игнасио Лакинтана (60-дақиқа)
Майдондаги таркиб:
Кристофер Фьермарин, Николас Маричал (Сантиаго Буэно, 46), Сантьяго Моуриньо, Марсело Сараччи, Кевин Амаро (Агустин Альварес, 46), Николас Фонсека, Игнасио Лакинтана, Хосе Луис Родригес (Эмилиано Мартинес, 46), Хуан Мануэль Санабрия (Родриго Саласар, 46), Лусиано Родригес, Факундо Торрес (Федерико Виньяс, 46`).
Захирадагилар: Франко Исраэль, Пауло Себастьян, Сантьяго Буэно, Эмилиано Мартинес, Агустин Альварес, Родриго Саласар, Федерико Виньяс, Брайан Чаморра, Хулио Гонсалес, Пабло Дагирре, Лусиано Лаурейро, Факундо Борхес.
Малаккада Ўзбекистонга қарши бўладиган баҳс олдидан бу ғалаба Уругвай учун муҳим синов бўлди. Мураббийлар янги тактик схемаларни синаб кўриш ва ёш футболчиларни баҳолаш имконига эга бўлдилар.
Эндиликда уругвайликлар эътиборини 13 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон билан учрашувга қаратмоқда. Бу беллашув ҳар икки терма жамоа учун ҳам жаҳон чемпионати саралаши олдидан муҳим тайёргарлик синови бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!