date

Самарқандда Агроинспекция ходими 3 минг доллар пора билан ушланди

Самарқандда Агроинспекция ходими 3 минг доллар пора билан ушланди

Самарқанд вилоятида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг етакчи мутахассиси пора билан қўлга олинди, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.

У Самарқанд туманидаги фермер хўжаликларидан бири фаолиятини ўрганиш давомида, 50 сотих ер майдонидан фойдаланиб келаётган фуқаро ер унумдорлигига зарар етказганини аниқлаган. Аммо унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 000 АҚШ доллари (таҳминан 37 миллион сўм) талаб қилган ва аввалдан 500 доллар (6,1 миллион сўм) олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 2 500 доллар (31 миллион сўм)ни олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан иш қўзғатилган. Ҳозирда у қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Агроинспекция ходими 3 минг доллар пора билан ушланди