
Профессионал бокснинг супер-ўрта вазн тоифасида (76кг) ўз фаолиятини олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5КО) навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди.
Боксчимиз ўзининг 13 февралда Калифорния штати, Индио шаҳридаги "Fantasy Springs Resort Casino" аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқади. Жанг 10 раундлик этиб белгиланган. Ҳозирда, рақиб борасида маълумотлар йўқ. Жанг кечаси асосий кардида ярим-енгил вазн тоифасида IBF чемпиони Йозеф Диаз ўз камарини даъвогар, тожикистонлик Шавкатжон Раҳимовдан ҳимоя қилади.
Аслида, Мелиқўзиев 30 январь куни собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Аммо Ковалёв VADA текширувидан ўта олмагач, жанг кечаси бекор қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар