date

Рашфорднинг ёрдами билан "Барселона" "Осасуна"ни 2:1 ҳисобида енгди

Рашфорднинг ёрдами билан "Барселона" "Осасуна"ни 2:1 ҳисобида енгди

"Барселона" Испания чемпионати доирасида "Осасуна" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушган Маркус Рашфорд жамоа ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ўйиннинг 81-дақиқасида Рашфорднинг аниқ узатмасидан сўнг Роберт Левандовски бош билан зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, захирадан ўйинга қўшилган Ферран Торрес жамоасининг иккинчи голини киритди.


"Осасуна" асосий вақт тугашига икки дақиқа қолганида Раул Гарсиянинг голи эвазига ҳисобни қисқартирди. Аммо Ханси Флик шогирдлари ғалабани сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Ушбу натижадан сўнг "Барселона" турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлади. Агар "Реал Мадрид" навбатдаги турда очко йўқотса, каталонияликлар муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритади.

Акс ҳолда, жамоа келаси ҳафтада "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтадиган "Эл Класико"да ўз мухлислари қаршисида чемпионликни нишонлаш имкониятига эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рашфорднинг ёрдами билан "Барселона" "Осасуна"ни 2:1 ҳисобида енгди