“Агат” ресторанида Beeline Wi-Fi хизмати ишга туширилди

  • Технология
  • 31-05-2016, 11:22
  • 1 169
  • “Агат” ресторанида Beeline Wi-Fi хизмати ишга туширилди

    Beeline Матбуотчилар кўчаси, 17 манзили бўйича жойлашган “Агат” ресторанида Wi-Fi хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар беради.

    Эндиликда Beeline абонентлари тезкор Интернетнинг барча имкониятларидан соатига $0,50 эвазига фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш чоғида трафик чекланмайди.

    Beeline‘нинг аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fi‘дан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.
    Теглар: Beeline