Beeline Сурхондарёда янги база станцияларини ўрнатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Сурхондарёда янги база станцияларини ўрнатди

Технология 19-12-2016, 18:01 548
Beeline Сурхондарёда янги база станцияларини ўрнатди

Beeline Сурхондарё вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Термиз шаҳрида янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Улуғбек Аҳмедов шундай деди: “Нафақат ҳудудда, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб алоқанинг юқори сифатини таъминлаган ва компания ривожланишининг янги истиқболларини очган ҳолда тармоқни ривожлантириш ва замонавийлаштириш бўйича ишлар доимий равишда олиб борилмоқда”.

Қўшимча қувватларни ўрнатиш натижасида Некрасов ва Икромов кўчаларида сигнал сифати яхшиланди.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.