15:15 / 10.09.2017
6 837

12 сентябрда iPhone 8 билан бирга iPhone X смартфони ҳам тақдим этилиши кутилмоқда

12 сентябрда iPhone 8 билан бирга iPhone X смартфони ҳам тақдим этилиши кутилмоқда
Apple корпорациясининг 12 сентябрь куни бўлиб ўтадиган тақдимотида уч смартфон намойиш этилади: iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X. Сўнггисининг номи Bloomberg томонидан ошкор этилди.

Маълум бўлишича, iPhone X премиум версияли смартфон сифатида тақдим этилади, iPhone 8 ва iPhone 8 Plus эса аввалги моделларнинг янги авлоди ҳисобланади.

iPhone X смартфонининг премиум хусусиятлари орасида Face ID - юздан таний олиш функциясини қайд этиш мумкин, натижада гаджетни Touch ID'га қўл теккизмай блокдан ечиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, iPhone X фойдаланувчининг юзини сканерлаши ва уни эможига айлантира олиш хусусиятига эга. Модель номи биринчи iPhone'нинг 10 йиллик юбилейи шарафига берилган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинади Bloomberg'да.

Американинг Apple корпорацияси 12 сентябрь куни намойиш қилинадиган янги смартфони ҳошиясиз дисплей билан таъминланиши кутилмоқда. АҚШнинг ўзида янги смартфон нархи тахминан 900 доллардан бошланиши қайд этилган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 12 сентябрда iPhone 8 билан бирга iPhone X смартфони ҳам тақдим этилиши кутилмоқда