00:52 / 13.09.2017
4 291

Apple компанияси iPhone 8 смартфонини тақдим этди

Apple компанияси iPhone 8 смартфонини тақдим этди
Apple компанияси 12 сентябрдаги тақдимотида янги iPhone 8 ва 8 Plus смартфонларини намойиш этди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Қурилманинг ўзига хос жиҳатларидан бири - унинг орқа қопқоғининг тўлиқ шишадан ишланганида.

Икки модель экранларининг диагонали аввалги қурилмалари диагоналига тенг. Янги процессор эса - олти ядроли A11.

Смартфонларнинг асосий камералари янги сенсорлар ва 12 Мп'га эга бўлди.

Бундан ташқари, смартфонга тўлдирилган реаллик функцияси пайдо бўлади.

Смартфонлар уч хил рангда тақдим этилади.

Шу билан бирга тақдимотда Apple компаниясининг янги маҳсулоти iPhone X намойиш қилиниши кутилмоқда.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси iPhone 8 смартфонини тақдим этди